Капурлар сулоласининг таниқли вакили вафот этди

Маданият-санъат

image

Таниқли ҳинд актёри ва режиссёри, Раж Капурнинг кенжа ўғли Ражив Капур 58 ёшида вафот этди. “The Times of India” веб-сайтида ёзилишича, ўлимга юрак хуружи сабаб бўлган.

Оилада Чимпу деб аталган Ражив Капур машҳур ҳинд кинематикаси Капурлар сулоласидан чиққан. У афсонавий актёр ва режиссёр Раж Капурнинг ўғли, Болливуд юлдузлари Риши Капур ва Рандҳир Капурнинг укасидир. Унинг амакилари ҳам Болливуд киноси юлдузлари Шамми ва Шаши Капур эди.

Чимпу аввалига отасининг фильмларида роль ўйнай бошлаган. Ражив Капур томошабинларга “Осмон” (“Аасмаан”, 1984), “Забардаст” (“Қудратли”, 1985) ва бошқа фильмлардан яхши таниш. Режиссёр ва продюсер сифатида у шунингдек бир нечта фильмларни суратга олди.

Сўнгги йилларда Ражив кинодаги фаолиятини якунлаганди. Аммо таниқли режиссёр Ашутош Говарикернинг “Тулсидас Жуниор” фильмидаги роли билан катта экранга қайтишни ният қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

649

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг