Канада сикх можаросидан кейин Ҳиндистондан 41 дипломатини чақириб олди

Олам

image

Нью-Деҳли талабидан кейин Канада Ҳиндистондаги 41 дипломатини ватанига қайтарди. Бу ҳақда CBC телеканали хабар берди.

Канада Ташқи ишлар вазири Мелани Жолига кўра, дипломатик ходимларнинг қисқариши сабабли Канада Мумбай, Чандигарҳ ва Бангалордаги офисларида дипломатик хизматлар кўрсатишни тўхтатиб қўйиши керак.

CBC'га вазиятдан хабардор манба маълум қилишича, Ҳиндистон Канада дипломатик миссияси аъзоларини ҳар икки мамлакатда бўлган дипломатлар сонидаги паритетни сақлаб қолиш учун чиқариб юборишни талаб қилган.

Ҳиндистон расмийлари Канадада атиги 21 нафар аккредитациядан ўтган дипломатлари борлигини айтди, Канада эса Ҳиндистонда 62 нафар ходимга эга – улар Нью-Деҳлида ва Мумбай, Чандигарҳ, Калкутта ва Бангалорда тўртта консулликка эга.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Канада Бош вазири Жастин Трюдо Ҳиндистон разведка хизматлари Канада сикхлари жамияти етакчиси Ҳардип Сингҳ Нижжарнинг шов-шувли ўлдирилишида иштирок этганини айтганди. Шундан сўнг, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. Канада Ташқи ишлар вазирлиги юқори мартабали ҳинд дипломати мамлакатдан чиқариб юборилганини эълон қилди ва Ҳиндистон бунга жавобан канадалик дипломатни чиқариб юборди.

Маълумот учун, сикхлар нисбатан кичик диний гуруҳ бўлиб, уларнинг дунё бўйлаб тахминан 25 миллион тарафдори бор. Уларнинг аксарияти Ҳиндистонда яшайди. Жорий йилнинг июнь ойида отиб ўлдирилган Ҳардип Сингҳ Нижжар эса сикхларнинг Канададаги етакчиларидан бири эди. Нижжар “Халистон” деб аталувчи мустақиллик ҳаракатини ва Ҳиндистонда алоҳида сикх давлати ташкил этилишини очиқ қўллаб-қувватлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон дипломат Канада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made