Канада Шарқий Туркистонда инсон ҳуқуқлари поймол этилишидан хавотир билдирди

Олам

image

Канаданинг Хитойдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Женнифер Мэй Шарқий Туркистонга расмий ташриф билан бориб, Шинжон-Уйғур автоном райони раиси Эркин Туниязга минтақада инсон ҳуқуқларининг поймол этилишидан хавотирда эканини билдирди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

“Элчи Мэй Шинжонда уйғурлар ва бошқа мусулмон этник озчиликларга таъсир кўрсатаётган инсон ҳуқуқларининг мунтазам равишда бузилиши, жумладан, БМТ экспертлари томонидан кўтарилган ишончли хабарлар юзасидан хавотир билдирди. Бу Канаданинг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ хавотирларини бевосита Шинжон раҳбариятига етказиш учун имконият бўлди”, дейилади Канада ТИВ баёнотида.

Хитойнинг Оттавадаги элчихонаси эса ҳозирча расмий жавоб қайтармаган. Нашрга кўра, Женнифер Мэйнинг 19-22 июнь кунлари Шинжон-Уйғурга ташрифи Канада элчисининг сўнгги ўн йилдаги биринчи расмий ташрифидир. Қайд этилишича, Канада, худди АҚШ сингари, Шинжонда инсон ҳуқуқлари поймол қилингани учун жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар киритган.

Маълумот учун, элчи Мэй Канада Хитойни сайловларга аралашиш борасида огоҳлантириш берганидан бир неча ҳафта ўтиб бу минтақага ташриф буюрди. Жорий йилнинг апрель ойида Канада Бош вазири Жастин Трюдо расмий Пекин мамлакатда охирги икки миллий овоз бериш жараёнига аралашишга уринганини билдирган, Хитой эса бу айбловни рад этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Канада Женнифер Мэй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг