Канада Россиянинг $123 млнлик активларини музлатиб қўйди
Олам
−
10 Июнь 2022
2148Канада полицияси 5 ой ичида 123,031 миллион долларлик Россия активларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда кеча, 9 июнь куни Канада Қироллик полицияси маълум қилди.
“24 февралдан 7 июнгача 123 млн долларлик Россия активлари музлатиб қўйилди. Шунингдек, 289 млн долларлик битимлар ҳам блокланди”, дейилади ҳужжатда.
Оттава Украинадаги вазият туфайли февраль охиридан бери Россияга қарши иқтисодий санкциялар жорий қилмоқда. Охирги мартда Оттава санкциялар остида бўлган Россия Федерациясининг нефть-газ ва кимё саноати билан боғлиқ 28 та фаолият рўйхатини эълон қилди. Хусусан, улар қурилиш ва турли хил транспорт турлари, компьютер, бухгалтерия ҳисоби, консалтинг, муҳандислик ва бошқа хизматлар билан боғлиқ. Канада фуқаролари ва компанияларига Россия нефть-газ, кимё ва тоғ-кон саноати вакиллари, шу жумладан кўмир ва металл рудалари қазиб олиш билан боғлиқ ҳар қандай иш юритиш тақиқланганлиги таъкидланди.
Канада Қироллик полицияси халқаро, давлат, вилоят ва шаҳар даражасида қонуний ваколатларга эга бўлган дунёдаги ягона ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидир.
Ойнисахон Абдуллаева
LiveБарчаси