Канада 33 нафар россиялик шахсга санкция киритди
Олам
−
09 Декабрь 2022
2348Канада Россия, Эрон ва Мянманинг жисмоний ёки юридик шахсларини инсон ҳуқуқларини бузганликда айблаб, янги санкциялар киритди. Бу ҳақда Канада Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Украинадаги урушга қарши чиққан россияликларга нисбатан инсон ҳуқуқларини тизимли равишда бузишда иштирок этган Россиянинг 33 нафар амалдаги ёки собиқ юқори мартабали амалдори ва 6 та ташкилотга санкция қўйилган.
Шунингдек, Канада Эрондаги 22 кишига, жумладан суд ва жазони ижро этиш тизимларининг юқори мартабали вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Эрон давлат оммавий ахборот воситаларининг баъзи арбоблари, сиёсий доиралар вакиллари ҳамда Эрон Ислом Республикаси Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг маслаҳатчиларига нисбатан чеклов чораларини қўллаган.
Канада Эрон ва Россиядан ташқари, Мянманинг 12 нафар жисмоний ва ҳарбий маъмуриятига алоқадор бўлган ва ҳарбий зўравонликларга “ҳисса қўшаётган” уч юридик шахсга нисбатан ҳам санкциялар киритган.
“Биз ҳали кўп иш қилишимиз керак, Канада ҳеч қачон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан тўхтамайди”, дейди Канада Ташқи ишлар вазири Мелани Жоли.
LiveБарчаси