Камончилар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги ўз якунига етди

Спорт

image

Тошкент шаҳрида камондан отиш бўйича Ўзбекистон биринчилиги якунига етди. Ёшлар ўртасида ташкил этилган мамлакат чемпионатида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 100 нафарга яқин ёш мерганлар иштирок этишди. Иштирокчилар 70 метр масофадан нишонни пойлаш бўйича бахслашдилар.

Натижаларга кўра, йигитлар ўртасида Шоҳжаҳон Абдулҳамидов, қизлар ўртасида эса Зиёдахон Абдусатторова энг яхши натижани қайд этишди. Жамоавий йўналишда фарғоналик мерганлар микст йўналишида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлсалар, йигитлар ва қизлар баҳсида пойтахт вакилларига тенг келадигани топилмади.

Маълумот учун, камондан отиш бўйича катталар терма жамоаси 3-14 июль кунлари Неаполь шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжахон талабалар универсиада мусобақасида иштирок этади. Шунингдек, мазкур Республика мусобақаси жорий ой Мадрид мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги дунё биринчилиги олдидан спортчиларнинг ҳолатини яна бир бор синовдан ўтказиб олиш имкониятини берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон биринчилиги камондан отиш

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар