Камолиддин Раббимов йўқолиб қолди. Унинг 15 суткага қамалгани айтилмоқда
Жамият
−
18 Апрель 2022
18382Таниқли сиёсатшунос, кўп йиллар Францияда яшаб, Ўзбекистонга қайтган ва сиёсий таҳлиллари билан кўпчиликнинг эътиборига тушган Камолиддин Раббимов йўқолиб қолди.
Раббимов кеча, 17 апрель куни соат 15:00 атрофида уйидан чиққанча қайтиб келмаган. У доимий ҳамкорлик қилиб келадиган Azon.uz сайти жамоаси у билан сўнгги бор кеча, 17 апрель куни соат 18:30 да гаплашган. Шундан кейин у билан ҳеч ким, яқин қариндошлари ҳам боғлана олмаган.
Ижтимоий тармоқ фаоллари, жамоатчилик зиёлилари орасида Камолиддин Раббимовнинг ғойиб бўлгани ҳақидаги хабар 18 апрель куни соат 19:00 атрофида маълум бўлди.
Соат 22:00 атрофида у билан боғланиш имкони пайдо бўлган. Журналист Илёс Сафаров сиёсатшунос билан телефон орқали мулоқот қилган. Унинг маълум қилишича, Раббимов айни вақтда халқ тилида “Панельный” номи билан тилга тушган ҳибсхонага жойлаштирилган. У 15 суткага қамалганини айтган.
QALAMPIR.UZ Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан алоқага чиқди. ИИББ Матбуот котиби айни вақтда ҳолатга ойдинлик киритилаётганини маълум қилиб, Раббимов маъмурий жавобгарликка тортилганини қайд этди.
LiveБарчаси