Камёб ҳодиса. Қуддус қорга бурканди (фоторепортаж)
Олам
−
28 Январь 2022
13575Арабистон яримороли ва Яқин Шарқда кузатилаётган совуқ об-ҳаво ҳамда қор бўрони муқаддас шаҳар Қуддусни ҳам четлаб ўтмади.
Кеча, 27 январь куни Қуддусдаги Ҳарам аш-Шарифда жойлашган Қуббат ус-Саҳро масжидининг олтин гумбази оппоқ тусга кирди. Бу ҳақда “Al-Jazeera” телеканали хабар берди.
Қордан тозалаш ишлари олиб борилаётгани боис Қуддус бўйлаб марказий кўчалар, тижорат дўконлари ва мактаблар бир кунга ёпилган.
Музламалар ва қор уюмлари сабабли Исроил полицияси ҳам Ғарбий Ғирғоқдаги тоғларга элтувчи трассаларда ҳаракатни чеклаган.
Шарқий Ўрта Ер денгизи ҳудуларидан совуқ ҳаво оқими кириб келиши ортидан Яқин шарқда ҳам кучли ёмғирлар ва камдан-кам кузатиладиган ҳодиса, қор ёғмоқда. Оҳирга марта 2018 йил 7 январь куни Қуддус кўчалари 30 см қалинликдаги қор билан қопланган эди.
Маълумот учун, жорий ҳафта бошида Истанбул ва Афина кўчалари қалин қор билан қопланган эди. Истанбулда қор сабаб кўплаб рейслар қолдирилди.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь