Камчаткада “Шивелуч” вулқони отила бошланди (видео)
Олам
−
09 Ноябрь
2634Россиянинг Камчатка яриморолидаги Усть-Камчатск қишлоғи яқинида жойлашган “Шивелуч” вулқонининг отилиши бошланди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 15 километр баландликка кул чиқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Вазиятга қизил авиация хавф даражаси берилган.
Вулқон фаоллиги маҳаллий вақт билан жорий йилнинг 7 ноябрь оқшомида қайд этилган. Кейин “Шивелуч” 11 километр баландликка бир нечта кул устунларини ташлаган. Усть-Камчатск ва Крутоберегово қишлоғи кўчаларини кул қоплаган, мактаблар ва болалар боғчалари вақтинча ёпилган.
Маълумот учун, “Шивелуч” – фаол вулқон, унинг ёши 60-70 минг йил. У “Эски Шивелуч” вулқони, қадимги калдера ва фаол “Ёш Шивелуч” вулқонидан иборат. Шивелучдан Петропавловск-Камчатский шаҳригача бўлган масофа 440 км, Ключи қишлоғигача - 47 км, Крутоберегово – 98 км, Усть-Камчатск – 87 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезиянинг Флорес оролида вулқон отилиши оқибатида одамлар ҳалок бўлганди. Левотоби Лаки-Лаки тоғи ҳудудидаги мониторинг пости расмийси Фирман Ёсефга кўра, у ердаги вулқон отилиши ярим тунда бошланган ва ҳавога 2000 метр (6500 фут) баландликдаги қалин жигарранг кулни сочган ва иссиқ кул яқин атрофдаги қишлоққа тушган. Оқибатда бир нечта уйлар, жумладан, католик роҳибалари монастири ёнган.
LiveБарчаси