Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Алишер Акмалович Муратов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тайинловга қадар у 2023 йил октябридан Бизнесни ривожлантириш банкида бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Алишер Муратов 2020 йилнинг августидан 2023 йилнинг октябрига қадар “Қишлоққурилишбанк” бошқарув раиси бўлиб ишлаган.

Шунингдек, Зафар Абдумажидович Азимов вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига Ботир Эркинович Зоҳидов вазир этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Алишер Муратов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар