Камбағал оила болаларининг сифатли таълим олиши Мирзиёева зиммасига юклатилди

Жамият

image

Ўзбекистондаги ҳар бир камбағал оилада, айниқса, хотин-қизлар орасидан камида 1 нафар олий маълумотли бўлиши учун шароит яратилади. Бу ҳақда бугун, 11 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Унга кўра, олийгоҳ, коллеж ва техникум талабаларининг ўзлаштириш кўрсаткичи камида 80 фоиз бўлса, уларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити берилади ва ўқишга киришда грант учун етарли баллнинг 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади. Молиявий мустақил бўлган олийгоҳларнинг ҳар бири улар учун йилига камида 1 миллиард сўмлик грант эълон қилади. Бу грантлар ҳисобидан, фанларни ўзлаштиришидан келиб чиқиб, камбағал оила фарзандлари контрактининг 20 фоиздан 80 фоизгача қисми қоплаб берилади.

Камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартиришга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул алоҳида ўринбосари тайинлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳноза Мирзиёева Камбағал оила болалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг