Калифорнияда АҚШнинг бомбардимончи самолёти қулади. Ўнга яқин қурбон бор

Олам

image

АҚШнинг Boeing B-52 Stratofortress стратегик бомбардимончи самолёти 15 июнь куни Калифорния штатидаги Лос-Анжелес шаҳри шимолида ҳалокатга учради. Бу ҳақда АҚШнинг Эдвардс ҳарбий-ҳаво базаси раҳбарияти маълум қилди.

Маълумотларга кўра, самолёт бортида саккиз киши бўлган. Дастлабки баҳолашларга кўра, ҳалокатдан омон қолишнинг имкони бўлмаган.

Самолёт маҳаллий вақт билан соат 11:20 да парвозга кўтарилганидан кўп ўтмай қулаган. Ҳозирда воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда ва фожиа сабабларини аниқлаш бўйича тергов олиб борилмоқда.

B-52 Stratofortress — АҚШнинг узоқ масофага мўлжалланган кўп мақсадли стратегик бомбардимончи самолёти ҳисобланади. Уни Boeing компанияси ишлаб чиққан бўлиб, у ядровий ва оддий қуроллар билан узоқ масофадаги нишонларга зарба беришга мўлжалланган.

Бундай самолётни бошқариш учун одатда беш кишидан иборат экипаж талаб этилади. Ҳозирда АҚШ Қуролли кучлари таркибида 76 та B-52 бомбардимончи самолёти мавжуд. Ушбу самолётлар, жумладан, АҚШнинг Эрондаги нишонларга берган зарбаларида ҳам қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Миссури штатида содир бўлган авиаҳалокат оқибатида 11 нафар парашютчи ва 1 учувчи ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг