Калбажар Озарбайжон назоратига ўтди

Олам

image

Тоғли Қорабоғга туташ Калбажар тумани Озарбайжон назорати остига ўтди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Илҳом Алиев бугун, 25 ноябрь куни халққа йўллаган мурожаатида маълум қилган. 

“Азиз ватандошлар, бугун Калбажар тумани ишғолдан озод қилинди. Мен шу муносабат билан бутун Озарбайжон халқини самимий муборакбод этаман”, дейди давлат раҳбари AzTV давлат канали эфирида намойиш этилган мурожаатида. 

Президент Озарбайжон халқи бу кунни кўп йиллар давомида орзиқиб кутганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ҳудуд нуқтаи назаридан Калбажар Озарбайжоннинг энг йирик минтақаларидан биридир. 

“У арда жойлашган ёдгорликлар, масжидлар ва черковлар бизнинг тарихий меросимиздир”, деди давлат раҳбари. Унга кўра, барча черковлар маданий бойлик сифатида давлат томонидан ҳимояга олинади. 

“Ҳеч ким ташвишланмасин, бу черковлар давлат томонидан ҳимоя қилинишда давом этади”,  дейди Озарбайжон раҳбари. 

Алиев, шунингдек, Калбажарни тиклаш режаларини эълон қилди.  

“Биз ҳамма нарсани тиклаймиз, Калбажарни тиклаймиз”, дейди Алиев. У минтақани қайта қуриш бўйича бош режани тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берганини айтди. 

Президентнинг айтишича, Озарбайжон Нахичеван Автоном Республикаси билан темир йўл алоқасини тиклаш ниятида. 

“Нахичеван автоном республикасига олиб бориладиган темир йўлни тиклаш бўйича дастлабки кўрсатмалар берилган”,  деган Президент.

Шунингдек, у Баку назорати остига ўтган ҳудудларнинг яна бир тармоғини, хусусан, Барда-Ағдам темир йўлини тиклаш бўйича чоралар кўрилганлигини эслади. 

“Ағдам вилоятини тиклаш ва келажакда у ерда яшайдиган одамларга қулайлик яратиш учун ушбу йўл мажбурий бўлиши керак”, дея қўшимча қилди Алиев ва аҳолини ушбу йўналишдаги ишлар тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб туришни ваъда қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Калбажар тумани

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг