Каддафийнинг ўғли қамоқдан озод қилинди

Олам

image

Ливан ҳукумати Муаммар Каддафийнинг ўғли Ганнибални қамоқдан озод қилди, шунингдек, унга мамлакатга кириш тақиқини бекор қилди ва 11 миллион доллар миқдоридаги гаровни ҳам бекор қилди. Бу ҳақда Ливан ҳукуматига таяниб, “The Libya Observer” ва “Libya Review” нашрлари хабар берди. 

Ливия ҳукумати баёнотида айтилишича, Ганнибалнинг озод қилиниши мамлакатнинг дипломатик саъй-ҳаракатлари натижаси. Улар бу масалани ҳуқуқий ва гуманитар доирада ҳал этишга, Ливия фуқаросининг шаънини ҳимоя қилишга интилганини билдирган.

“Libya Review” маълумотига кўра, Каддафийнинг ўғли Ливанга Ливия ҳукумати делегацияси – Алоқа ва сиёсий масалалар бўйича давлат вазири Валид ал-Лафи бошчилигидаги гуруҳ борганидан бир неча кун ўтиб озод қилинган.

Ливия томон Ливан ҳукуматига 1978 йилда йўқолган ливанлик имом Муса ас-Садр иши бўйича расмий ҳужжатларни топширган. Имом ас-Садр Ливияга расмий ташрифи чоғида ғойиб бўлган. Нашрнинг ёзишича, бу воқеа узоқ йиллик ҳуқуқий низони ҳал этишда бурилиш нуқтаси сифатида қаралмоқда.

Маълумот учун, 50 ёшли Ганнибал собиқ Ливия раҳбари Муаммар Каддафининг учинчи ўғли бўлиб, 2015 йилдан бери Ливанда ҳибсда сақланиб келган. У Сурияда сиёсий сургунда яшаётган пайтда “Амал” ҳаракати жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган, шундан сўнг Ливан расмийларига топширилиб, унга айблов қўйилган.

Муаммар Каддафи 42 йил давомида Ливияни бошқарган. У ҳокимиятдан НАТО томонидан қўллаб-қувватланган мухолифат чиқишлари оқибатида ағдарилган. Ўша пайтда мухолифат мамлакатда Ўтиш даври миллий кенгашини тузиб, уни қонуний ҳокимият деб эълон қилган. 2011 йил 20 октябрь куни Ливия етакчиси Сирт шаҳри яқинида исёнчилар томонидан ўлдирилган. Каддафи ағдарилгандан кейин Ливия ягона давлат сифатида фаолият юритмай қўйди ва рақобатдаги бир неча маъмуриятлар ўртасида бўлиниб кетди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Париж суди Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозини сайловолди кампаниясини молиялаштириш билан боғлиқ иш бўйича Ливия расмийлари билан жиноий тил бириктиришда айбдор деб топганди. Кейинроқ Николя Саркози қарсаклар остида қамоқхонага жўнатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муаммар Каддафий Ганнибал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг