Кадастр агентлиги ходимини калтаклаганларга нисбатан жиноий иш очилди
3-саҳифа
−
10 Май 2024 7215 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент вилоятида Кадастр агентлиги ходими калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Ўз хизмат вазифасини бажараётган ходимга қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
"Бўстонлиқ туманида хизмат вазифасини бажараётган кадастр ходимига қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Чироқчида тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси калтакланганди.
Live
Барчаси