Тошкент вилоятида Кадастр агентлиги ходими калтакланди (видео)
3-саҳифа
−
10 Май
8031Ижтимоий тармоқларда Кадастр агентлиги ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида калтаклангани акс этган видео тасвирлар сиздирилди. Ҳолат юзасидан агентлик муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида рўй берган. Ушбу манзилда яшовчи фуқаронинг қўшниси томонидан йўл беркитилиб, девор қурилганлиги юзасидан йўлланган мурожаатни агентлик ходими жойига чиқиб ўрганиш давомида жанжалли ҳолат юзага келган.
"Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Ҳолатга албатта ҳуқуқий баҳо берилади", дейилади хабарда.
LiveБарчаси