KABEL TECH: 110 кВ кабель технологияларида янги давр

Бизнес

image

“KABEL TECH ENERGY” компанияси жадал ўсиш, технологик ривожланиш ва халқаро даражадаги интилишларини намоён этиб, минтақадаги кабель-ўтказгич саноати етакчиларидан бири сифатидаги ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда.

Бугун корхона электр энергетикаси ва телекоммуникация соҳалари учун замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи йирик саноат мажмуаси ҳисобланади. Бу ерда электр узатиш тармоқлари учун сим ва кабеллар, шунингдек юқори технологияли оптик толали маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Корхона маҳсулотлари Ўзбекистонда ҳам, хорижий бозорларда ҳам талабгирдир.

Ривожланишнинг янги босқичидаги асосий воқеа – 110 кВ кучланишли юқори вольтли кабель ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши бўлди. Буни Ўзбекистон электротехника тармоғи учун технологик ютуқ деб аташ мумкин.

Яқин вақтгача корхона 35 кВ гача бўлган кабель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган эди. 110 кВ кучланишли кабель ишлаб чиқаришга ўтиш йирик сармоялар ва ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилишни талаб қилди. Шу мақсадда компания илғор муҳандислик ечимларини жорий қилди ва сифат стандартларини янги босқичга олиб чиқди.

Корхонага жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг замонавий технологик линиялари ўрнатилди. Улар ишончлилик, хавфсизлик ва хизмат муддати бўйича юқори халқаро талабларга жавоб берадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини бермоқда.

Ходимларнинг бир қисми махсус ўқув курсларидан ўтди, янги мутахассислар жалб қилинди. Натижада корхона жаҳон даражасидаги лойиҳаларни амалга оширишга қодир муҳандислик базасини яратди.

ILAC стандартлари бўйича халқаро сертификациядан муваффақиятли ўтилгани муҳим ютуқлардан бири бўлди. Маҳсулот синовлари аккредитациядан ўтган лабораторияларда ўтказилиб, уларнинг натижалари 100 дан ортиқ мамлакатда тан олинади.

Янги 110 кВ линиянинг лойиҳа қуввати йилига 1000 километрдан зиёд юқори вольтли кабель ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Бу мамлакат энергетикаси ва инфратузилмаси ривожига хизмат қилиб, экспорт салоҳиятини кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратади.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

технология кабель “KABEL TECH ENERGY” янги давр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг