Қўйнидан тўкилса, қўнжига! Қодиров 20 яшар қизини юқори лавозимга тайинлади

Олам

image

Жорий йилнинг 18 февраль куни Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров ўзининг учинчи қизи Хутмат Қодировани республика раҳбари котибяти бошлиғи ўринбосари этиб тайинлади. Бу ҳақда “Грозний-информ” хабар берди.

“У муҳим йўналишни эгаллайди - реабилитация марказлари ишини назорат қилиш. Бу ҳозирда коронавирус пандемияси шароитида энг долзарб ва масъулиятли соҳа”, дейди Қодиров.

Бундан ташқари, Қодиров Валид Эдиловни ўз котибиятига янги раҳбар этиб тайинлаган.

Қодировнинг сўзларига кўра, Валид Эдилов ва Хутмат Қодировани лавозимга тайинлашда уларнинг нафақат касбий тажрибаси, балки инсоний фазилатларига ҳам эътибор қаратган.

Маълумот ўрнида, Хутмат Қодирова 20 ёшда 2019 йилда ўрта мактабни тамомлаган. Очиқ манбаларда унинг давлат хизматида лавозимни эгаллаш учун зарур бўлган олий маълумоти ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Хутмат Қодирова Кувайт шайхи ва машҳур Мишарий ал-Афасий билан нашидлар (мусулмон қўшиқлари) ижроси билан машҳур. Январь ойида у Гудермес шаҳридаги Россия махсус кучлари университети қошидаги халқаро амалий отиш конфедерацияси ва “РУС” спорт-ўқ отиш клуби мусобақаларида аёллар ўртасида 1-ўринни эгаллаган.

Айтиш жоизки, Қодировнинг икки катта қизи ҳам Чеченистонда юқори лавозимларда ишлайди. Катта қизи Айшат 22 ёшида Маданият вазири бўлган. Ўртанча қизи Хадижат Грозний мактабгача таълим бўлими бошлиғи.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

695

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг