Қўйнидан тўкилса, қўнжига! Чад марҳум Президентининг ўғли ҳокимият тепасига келди

Олам

image
0:00
0:00
download

Чад Президенти Идрисс Деби Итно вафотидан сўнг мамлакатни унинг ўғли, Муваққат ҳарбий кенгаш бошлиғи, корпус генерали Махамат Идрисс Деби бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда “РИА Новости” ўтиш даври хартиясига таяниб, хабар қилди.

Ҳужжатда кўрсатилишича, Муваққат ҳарбий кенгаш, Муваққат Миллий кенгаш ва Муваққат ҳукумат ўтиш даврининг органлари этиб белгиланди. Муваққат ҳарбий кенгаш бошида раис туради.

“Муваққат харбий кенгаш бошлиғи Республика Президенти, давлат раҳбари ва Қуролли кучлар Бош қўмондони вазифасини бажаради. У ўтиш даври хартиясига риоя қилинишини таъминлайди. У админстрация раҳбари ҳисобланади”, дейилади хартиянинг 37-моддасида.

Шунингдек ҳужжатда Чад янги ҳукумати амалдаги халқаро битим ва келишувларни тан олиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча 20 апрель куни Чад Президенти Идрисс Деби Итно қўзғолончиларга қарши бўлган жанг ҳаракатларида олган жароҳатлари сабабли вафот этди.

Мамлакатни 1990 йилдан бери бошқариб келган 68 ёшли давлат раҳбарининг ўлимидан сўнг мамлакатда Муваққат харбий кенгаш тузилиб,унга Президентнинг ўғли Махамат Идрисс Деби раҳбар бўлган эди.

Маълумот учун, 11 апрелдан бошлаб ҳарбийлар Ливия ҳарбий базасидан Чадга ҳужум қилишган. Оқибатда 300 нафар ҳарбий ўлдирилган.

Бокирхон Қосимхонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг