Қўйлиқ метро бекати саккиз кунга ёпилади
Жамият
−
09 Март 2023
4224Тошкент метрополитенининг 7-бекати (Қўйлиқ) жорий йилнинг 11 март кунидан 18 март кунига қадар саккиз кунга ёпилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, метронинг “Ер усти ҳалқа йўли” йўналиши 6- ва 7-бекатлари оралиғидаги ер устки қисмида Фарғона йўли кўчасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозори томон қурилаётган автомобиль йўл ўтказгичининг қурилиш ишлари якунланмоқда. Шу муносабат билан метрополитеннинг 7-бекати (Қўйлиқ) жорий йилнинг 11 март кунидан 18 март кунига қадар метро йўловчиларига вақтинча хизмат кўрсатмайди.
“Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати “Дўстлик-2” бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади. Йўловчилар учун эса 6- ва 7-бекат оралиғида қўшимча автобус ҳаракати йўлга қўйилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси