Қўйлиқда Nexia-1 ёниб кетди

Жамият

image

Тошкет шаҳар Бектемир туманида жойлашган Қўйлиқ бозорида Nexia-1 русумли автомашина қисқа туташув сабаб ёниб кетди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

“Жорий йилнинг 28 январь куни тахминан соат 14:30 ларда Бектемир тумани Тхай кўчаси “Қуйлиқ Универсал савдо мажмуаси” автотураргоҳи рўпарасида ҳаракатланиб кетаётган 1964 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги Nexia-1 русумли давлат рақам белгиси 10 Й 375 АА бўлган автомашинанинг мотор қисмида, электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, ёнғин фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган. Таъкидланишича, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

“Ҳайдовчилардан транспорт воситаларининг техник ҳолатини ўз вақтида кўрикдан ўтказишларини ҳамда белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз”, дея қўшимча қилинади ИИББ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган автобус ёниб кетгани ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made