Қўйлиқда катта тезликда ҳаракатланган автобус хонадон деворига урилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 8 октябрь куни Тошкентнинг Қўйлиқ мавзесида юқори тезликда ҳаракатланиб келган йўловчи автобуси хонадон деворига бориб урилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 8 октябрь куни эрталабки соат 6:00 ларда Уйсозлар ва Уйсозлар 2-тор кўчалари кесишмасида содир бўлган.

Маълум қилинишича, автобус юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, йўлнинг кесишган жойидан қайрилмоқчи бўлган. Бироқ, шу вақтда орқа ғилдираклар тормози ишламай қолган ва йўл четидаги светофорни ағдариб, сўнг хонадон деворига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, аммо хонадон деворига, шунингдек автобуснинг олд қисмига зарар етган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва бошқа ваколатли ташкилотлар ҳозирча расмий маълумот бермади.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг