“Қўйлиқ”да қарийб 200 кг яроқсиз гўшт сотилаётгани аниқланди
Жамият
−
06 Август 2022
3543Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” АЖ деҳқон бозорида сифати бузилган 188 килограмм гўшт ва гўшт маҳсулотлари савдоси аниқланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси Бектемир туман бўлими санитария-гигиенаси бўлинмаси мутахассислари ва ишчи гуруҳ томонидан тумандаги “Қўйлиқ” АЖ деҳқон бозорида белгиланган тартибда санитария назорати ўтказилган.
Бозорнинг ВСЭЛ ходимлари билан олиб борилган тадбир натижасида сифати бузилган 188 килограмм гўшт ва гўшт маҳсулотлари савдоси аниқланган.
Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотлар савдоси бекор қилиниб, ўрнатилган тартибда бартараф этилди. Гўшт маҳсулотлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасининг кинология бўлимига топширилган.
“Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ва уни олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Профилактик суҳбат ўтказилиб, ВСЭЛ ходимлари томонидан фуқарога нисбатан тегишли чора кўрилди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси