Қўйлиқда газ қувурида авария юз берди
Жамият
−
10 Октябрь 2022
3730Бугун, 10 октябрь куни Тошкентнинг Миробод туманида айрим истеъмолчилар вақтинча газ таъминотидан узилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали маълум қилди.
Қайд этилишича, Қўйлиқ массивида жойлашган газ қувурига машина урилган. Натижада авария юзага келган.
Шу сабабдан 8 та кўп қаватли уйдаги 220 та хонадонларда бугун, 10 октябрь куни соат 11:50 да газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Ҳозирда аварияни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўраган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь