“Қўйлар намоийиши”га нима сабаб бўлди? ИИБ изоҳ берди

Жамият

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Нуробод тумани ҳокимлиги биноси олдида 6 минг бош қўй ҳайдаб келингани ҳақида видео ва хабарлар тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси воқеа юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 6 апрель куни соат 16:00 ларда содир бўлган.

Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан “Самарқанд қоракўл кластер” МЧЖ корхонасига 151 минг гектар ҳамда  “SP LUXE” МЧЖ қўшма корхонасига 197 243,4 гектар яйлов ер майдонлари ажратилган.

Кластер “SP LUXE” МЧЖ ва Қоракўлча массивида фаолият кўрсатаётган “Сохибкор Хожиакбар” фермер хўжалиги ўртасида 49 йилга 834 гектар яйлов ер майдонини ижарага олиш бўйича шартнома тузилган бўлиб, унда 1450 бош майда шохли молни боқиш кўрсатилган бўлса-да, ушбу ер майдонида фермер хўжалиги раҳбари томонидан 4 мингдан зиёд чорва моллари боқилгани Қиличли маҳалласи фуқароларининг норозилигига сабаб бўлган. Шундан сўнг кластернинг 1450 бош қўйи маҳаллий аҳоли томонидан кеча, 6 апрель куни соат 16:00 ларда туман марказига ҳайдаб келинган.   

Шундан сўнг, туман ҳокими ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи бошчилигида “SP LUXE” МЧЖ қўшма корхонаси иш бошқарувчиси ҳамда фуқаролар билан йиғилиш ўтказилиб, “SP LUXE” МЧЖ раҳбари “Сохибкор хожиакбар” фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартномани бекор қилиниши мутассаддилар назоратига олинган.

Юқоридаги каби ҳолатлар такрорланмаслиги мақсадида аҳолининг чорва молллари учун айни вақтларда юқоридаги Кластер корхоналари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларига масъулияти чекланган жамиятлар ташкил этган ҳолда, биринчи навбатда қишлоқ аҳолиси чорва моллари учун ажратилиши бўйича келишиб олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

629

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг