Қуёшда тарихдаги энг кучли портлаш юз берди
Бу қизиқ
−
21 Февраль 2022
23375Жорий йилнинг 15 февраль куни Solar Orbiter космик станцияси Қуёшда кузатувлар тарихидаги энг катта портлашни суратга олди. Бу ҳақда ФАН нашри хабар берди.
Қайд этилишича, портлаш жорий йилнинг 15 февраль куни қуёш зарралари космосга миллионлаб километрларга тарқалганда содир бўлган. Портлаш қуёшнинг Ердан қарама-қарши томонида содир бўлган, акс ҳолда сайёра энергия тизимларининг ишлашида катта бузилишлар рўй бериши мумкин эди.
Таъкидланишича, портлаш тасвири экстремал ультрабинафша диапазонда суратга олиш учун мўлжалланган FSI камераси томонидан олинган. Қурилма юлдузга яқин бўлганда ҳам тўлиқ қуёш дискини кузатиш имконини беради.
Айтиш жоизки, қуёш чақнашлари саломатлиги об-ҳавога қараб ўзгарадиган одамлар учун жуда кўп муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Агар ушбу даврда жисмоний ва психо-эмоционал стресснинг кучайишига йўл қўйилмаса, магнит бўронларининг саломатлик учун оқибатларини камайтириш мумкин.
LiveБарчаси