Қуёшда хавфли қора доғлар пайдо бўлди – олимлар

Бу қизиқ

image

Қуёшнинг орқа томонида йирик доғлар гуруҳи шаклланди. Бу ҳақда Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.

Сўнгги йиллардаги энг хавфли фаоллик марказларидан бирини Solar Orbiter космик аппарати қайд этган.

“Сўнгги бир йил ичида Қуёшда бунга тенглаша оладиган бирор нарсани тезда эслаш қийин. Ҳам ҳажми, ҳам Қуёш дискидаги жойлашуви бўйича бунга энг яқин ҳолат хотирамизда фақат икки йил аввал содир бўлган – бу 2024 йилнинг май ойи биринчи ярмида кузатилган 3664-рақамли соҳадир. Ўшанда бу ерда юз берган қатор портлашлар ва уларнинг Ерга берган зарбалари сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўронини келтириб чиқарган эди”, дея қайд этади олимлар.

Уларнинг таъкидлашича, тарихдаги энг кучли чақнашларнинг барчаси истисносиз рекорд даражадаги йирик фаоллик соҳаларида содир бўлган.

Ердан туриб кузатилганда, Қуёш ўз ўқи атрофида тўлиқ бир айланишни тўрт ҳафтада амалга оширади. Тахминан бир ҳафтадан кейин ушбу фаоллик соҳаси Ер сайёрасининг кўриш майдонида – қуёшнинг чап четида пайдо бўлади. Унинг энг хавфли позицияга, яъни тўғридан тўғри Ернинг рўпарасига ўтиши учун яна бир ҳафта керак бўлади.

Олимларнинг қайд этишича, икки ҳафта – бу Қуёш доғлари гуруҳи учун жуда катта муддат. Бу вақт ичида улар пайдо бўлишга, бир қатор чақнашларни келтириб чиқаришга ва ғойиб бўлишга улгуриши мумкин. Шу сабабли, 14 кундан кейин ушбу гуруҳдан нима қолишини олдиндан айтиб бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ер сайёраси энг йирик иқлим фалокатига дуч келиши эҳтимоли борлиги – олимлар бундан 150 йил аввал ўн миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритган янги Эль-Ниньо циклини кутаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қуёш тадқиқот Қуёш астрономияси лабораторияси қора доғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг