“Қўшалоқ тўй”: Нодирбек – пешқадам! Синдоров – ғолиб!
Спорт
−
25 Январь 2023
18898"Tata Steel Chess 2023"нинг 9-раунд баҳслари якунланди.
"Masters" гуруҳида 6 очко билан пешқадамлик қилаётган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов (2713) германиялик Винцент Кеймерга (2696) қарши дона сурди.
Абдусатторов ва Кеймер ўртасида 7 соатга яқин давом этган ўйин натижаси эса - дуранг!
Шундай қилиб, Нодирбек гуруҳда 9та ўйин билан 6.5 очко жамғариб, пешқадамликни сақлаб қолди.
"Challengers" гуруҳида 5 очко билан 4-ўринда бораётган Жавоҳир Синдаров (2654) эса шахмат тарихида энг ёш гроссмейстер бўлган АҚШ вакили Мишра Абҳиманю (2559) билан баҳсга киришди ва жуда чиройли ғалаба билан 9та ўйиндан 6 очко жамғариб, ўз гуруҳида пешқадамдан атиги 0.5 очко ортда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 январь куни ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов мусобақанинг 8-тур баҳсларида америкалик Левон Аронянга қарши баҳс олиб бориб, дурангга имзо чеккан эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь