Қуролли кучларни қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди. Бу бўйича “Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони имзонланди.

Фармонга кўра, комиссия махсус органларни қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника билан таъминлашнинг яқин, ўрта ва узоқ истиқболларини белгилайди. Шунингдек, унга оид тегишли дастурларни кўриб чиқади, тасдиқлайди ва бошқа қатор вазифаларни амалга оширади. Давлат комиссияси раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳисобланади.

Шу билан бирга, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида агентлик ташкил этилади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида эса хорижда ишлаб чиқариладиган ҳарбий маҳсулотларни харид қилиш, экспорт қилиш билан шуғулланадиган “O'ztextreyd” давлат унитар корхонаси тузилади.

Агентлик мудофаа саноати корхоналари фаолиятини тартибга солиш ва уларни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ягона давлат бошқарув органи ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг