Қуролга эгалик килувчи фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхатини, шунингдек фуқароларнинг тиббий текширувдан ўтиш тартибини белгилаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Қуролга эгалик килувчи фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ва “Қурол тўғрисида” ги  қонунларига асосан қуролга эгалик килувчи фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.

Унга асосан, тиббий кўриклар давлат тасарруфидаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилади. Тиббий кўрикдан ўтиш даврийлиги 1 йилда бир марта.

Тиббий кўрикларни ўтказиш пайтида қуролга эгалик килувчи ишловчи фуқароларнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади.

Тиббий кўрикни ўтказиш тартиби:

Қуролга эгалик килувчи фуқаро тиббий кўрикдан учун тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасига паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати билан келиши лозим.

Тиббий кўрикларни ўтказиш учун тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тиббий комиссия ташкил этилади.

Тиббий комиссия таркиби 2-иловаларида белгиланган талаблардан келиб чиқиб ҳал этилади.

Тиббий кўрикдан ўтувчи қуролга эгалик килувчи фуқарода психик касалликлар (шизофрения, эпилепсия, олигофрения) мавжудлигини текширишда уларнинг яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг врач-психиатри томонидан амалга оширилади.

Туман врач-психиатри бўлмаган тақдирда психиатрик текшириш туманлараро ёки вилоят (шаҳар, республика) психоневрология диспансерининг врач-психиатрлари томонидан амалга оширилади.

Агар қуролга эгалик килувчи фуқаро психик касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турса, унга бу ҳақда белгиланган намунадаги маълумотнома берилади. Агар қуролга эгалик килувчи фуқаро психик касалликлар бўйича ҳисобда турмаса ва унда руҳий бузилишлар аниқланмаса, унга врач-психиатрнинг имзоси қўйилган белгиланган намунадаги маълумотнома берилади.

Маълумотномалар ушбу даволаш-профилактика муассасасининг муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланади.

Тиббий комиссия томонидан қуролга эгалик килувчи фуқарони тиббий кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ барча маълумотларни қайд этиш мақсадида амбулатор тиббий карта юритилади. Амбулатор тиббий картада тиббий кўрикни ўтказишда иштирок этган ҳар бир врач ва мутахассисларнинг қуролга эгалик килувчи фуқаро тўғрисидаги хулосалари кўрсатилади.

Тиббий кўрик натижасига кўра фуқаро қуролга эгалик килишда яроқсиз деб топилганда, унга бу тўғрисида тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасининг тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси берилади ва ушбу хулосанинг нусхаси уч кунлик муддат ичида фуқаро яшаш манзилига юборилади.

Тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган қуролга эгалик килувчи фуқаролар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар.

Маълумот учун, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ушбу Қонунда белгиланган фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини камситувчи хатти-ҳаракатлари устидан юқори давлат органларига ёки судга шикоят қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳага ўзгартириш киритилиши ёки тасдиқланмаслиги мумкин.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг