Қўрқманглар – Президент вазирларни хато қилишдан қўрқмасликка чақирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси ўтказилмоқда. Йиғилишда иштирок этаётган президент Шавкат Мирзиёев ижродаги камчиликлар, вазирларнинг вилоятларда юриши ва улардаги қўрқув ҳақида айтиб ўтди. 

“Кеча ҳай айтдим. 20 давомида бизда қўрқув бор эди. Раҳбар бор, масъул бор, лекин жавобгарликни оладиган одам йўқ эди. Шу бизнинг қонимизга сингиб кетган. У замон ўтиб кетди. Сизлар қўрқманглар. Хато қилишга ҳамманинг ҳақи бор. Лекин шу хатони такрорламаслик учун чора-тадбир керак. Лекин қўрқиб ўтириш – хиёнат. Бу ўзингизга, масъул идорангизга хиёнат. Халқимизга манфаат келтирмайди қўрқиб ўтиришингиз. Ҳар бир раҳбар ўз соҳаси бўйича ўз аравасини ўзи тортиши керак”, дейди давлат раҳбар. 

Президент сўзида давом этаркан, аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш раҳбарлар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонига айланиши кераклигини урғулади. Президент ҳокимларнинг фаолиятини ҳам танқид қилди. 

“Олдин ҳоким ҳеч ким эмас эди. Ҳамма ваколатлар берилди уларга. Марҳамат энди ҳисоб-китобни жойига қўйинглар. Хафа бўлманглар, сенат вакиллари, кенгаш вакиллари вилоятга борсангиз ҳокимнинг олдига борасизлар. Сизларнинг уйингиз кенгаш аслида. Нега? Чунки кенгашнинг ўзи йўқ. 

Агар қуйи поғонани қўлга олса, ҳаммаси жойига тушади. Буни баъзи ҳокимлар хоҳламайди, нафақат хоҳламайди, балки билмайди ҳам. Бизнинг марралар мураккаб ва катта марралар. Биз шундай қилмасак халқ рози бўлмайди. Шу 2-3 йилда кўп ишлар бўлди. Тарихга назар солсак, катта ишлар бўлди. Лекин одамлар ўрганди. Одам кўчага чиқса, гўшт арзон бўлса, нарх-нгаво яши бўлса... Энди биз мажлис билан ҳеч нарса ҳал қилмайди. КПСС пайтида мен ўзим гувоҳман, эрталаб 5 гача ўтарардик пахта пайтида. Ўша кунлар эсдан чиқиши керак”, дейди давлат раҳбари. 

Президент ҳар бир иш энди қоғозга қараб эмас, пировард натижага қараб белгиланишини қайд этди. Бунда Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси 1 ой ичида натижалар белгилаши ҳақида айтиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг