Қурилиш ташкилотларига 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади

Жамият

image

Қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун 18 ойгача муддатга 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда келтирилган.

Мазкур фармонга кўра, пудрат ташкилотларига қурилаётган уй-жойларни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар битта қават учун кредит олиш ҳуқуқи берилди. Ҳозирги кунга қадар уй томи ёпилганидан кейин уни гаровга қўйиш ва кредит олиш мумкин эди.

Шунингдек, қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун 18 ойгача муддатга 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. Банклар ўз ҳисобидан берадиган кредитларини давлат томонидан қайта молиялаштириш амалиёти давом эттирилади.

Бунда қуриб битказилмаган уйни сотиб олиш учун фуқаро банкдан 24-26 фоиздан кредит олади ва уй битгунига қадар (1-2 йил давомида) тўловларни ушбу фоиздан амалга оширади. Уй битганидан кейин ушбу кредит давлат томонидан қайта молиялаштирилиб, 18 фоизлик кредитга айланади.

Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартиби узайтирилди. Бунда, компенсация – ҳар бир уй-жой учун кредитнинг 5 млрд сўмидан, кафиллик – 2,5 млрд сўмидан ошмаган миқдорига берилади.

Қайд этилишича, 2025 йил 1 январга қадар юқори маркали цемент, арраланадиган ёғоч, фанера, тахтадан ясалган опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божининг 0 ставкаси қўлланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркорлик кредит ташкилотлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг