Сулаймоний ҳамон кўмилмади, қурбонлар эса 40 нафарга етди
Олам
−
07 январ 2020 15345 1 дақиқа
Аввалроқ, Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус бўлинмаси “Ал-Қудс” раҳбари генерал Қосим Сулаймонийнинг жанозасида 30 киши ҳалок бўлгани, 190 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.
Қурбонлар сони 40 нафарга етди. Жароҳатланган эса 213 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда “Fars” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қосим Сулаймоний ҳамон дафн этилгани йўқ. Бунга жаноза куни майдонга юз минглаб одамлар тўпланиб, оммавий тартибсизлик келиб чиққани сабаб бўлган. Расмий Теҳрон ҳозирча жаноза қачон ўтиши маълум қилганича йўқ.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр