Қумқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
20 Сентябрь 2019
7446Бугун, 19 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди. Нормўмин Омонович Чориев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қумқўрғон тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Шу кунгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Раҳматулло Бобохонович Гаппаров Қумқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этган.
Маълумот ўрнида, Раҳматулло Бобохонович Гаппаров 1984 йилнинг 24 майида Қумқўрғон туманида туғилган. 2005 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган. 2018 йилда Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангунга қадар, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь