Қўқонда эркак қайнонаси ва хотинини ваҳшийларча ўлдирди
3-саҳифа
−
29 Март 2022
17794Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида турмуш ўртоғини 17 маротаба, қайнонасини эса 9 маротаба пичоқлаб ўлдирган эркак 20 йил 1 ой муддатга қамалди. Бу ҳақда вилоят суди Матбуот котиби QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, Ж.Ҳ. турмуш ўртоғи Ш.Ҳ. билан 2015 йилда турмуш қуриб, 2021 йилга қадар икки нафар фарзанди билан яшаб келган. Бироқ ўтган йилнинг 20 июль куни ўзаро оилавий келишмовчилик ва рашк сабабли Ш.Ҳ. ота уйига кетиб қолган. Ж.Ҳ. эса орадан бир ой вақт ўтиб, 28 августда турмуш ўртоғи яшаётган хонадонга гаплашиб олиш учун борган вақтида эр-хотиннинг ўртасида яна жанжал юзага келган.
Бу вақтда Ш.Ҳ.нинг онаси суҳбатга қўшилган, бундан жаҳли чиққан эркак эса вояга етмаган фарзанди кўз ўнгида қайнонасинининг юз қисмига тепиб, уни ҳушидан кетказган. Сўнгра хонадаги хонтахта устида бўлган ошхона пичоғини олиб, турмуш ўртоғи Ш.Ҳ.нинг қорин ва орқа бел соҳаларига 17 маротаба санчган. Кейин эса беҳуш ётган қайнонасининг ўзига келиб қолиши мумкинлигидан қўрқиб, пичоқни унинг қорин соҳасига 9 марта санчган.
Ж.Ҳ.нинг рафиқаси ҳам, қайнонаси ҳам олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "а", "в", "ж" бандлари билан эркак айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 60-моддасига асосан 20 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси