Қўқон ҳокимлиги рўмол ўрайдиган ўқувчилар рўйхати тузилаётганини тан олди

Жамият

image

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг ижтимоий тармоқларда чоп этилган рўмол ўрайдиган Қўқон шаҳри мактаб ўқувчиларининг рўйхатлари хусусидаги мақола юзасидан расмий баёнот берди.

"Шаҳримиз ёшларини ҳар томонлама баркамол инсон қилиб вояга етказиш, уларнинг турли соҳалардаги иқтидорларини рўёбга чиқариш, қизиқишларини ўрганиш ва турли ноқонуний диний экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетишларининг олдини олиш мақсадида шаҳримиз таълим муассасалари ўқувчиларининг қизиқишлари ва хулқ-атвори доимий мониторинг қилиб борилади. 

Ёшларимизнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, иқтидорларини тўғри йўналтириш мақсадида информацион технологияларга, санъатга ва бошқа соҳаларга қизиқадиган ёшларнинг рўйхатлари шакллантирилади.

Хусусан динга, рўмол ўрашга қизиқадиган мактаб ўқувчиларининг рўйхати улар ўртасида экстремистик ғоялар томир отишининг олдини олиш, муқаддас динимизнинг асл моҳиятини тушунтириш, ёшларнинг, авваламбор, билим олишга қизиқишларини ошириш мақсадида тузилади.

Ушбу рўйхатларнинг маҳалла фуқаролар йиғинларига тақдим этилиши таълим-тарбия ишларига ёшларнинг ота-оналарини ҳам жалб қилишни назарда тутади ва маҳалла фуқаролари йиғинлари раисларининг ёшлар ҳамда диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосарларининг вазифасига киради.

Ёшларнинг ушбу рўйхатларда келтирилиши уларнинг тарбиясини мактаб,  маҳалла ва ота-оналар ҳамкорлигида самарали ташкил этишни назарда тутади ва ҳеч қандай салбий маънога эга эмас. Ушбу ёшларнинг ота-оналарига фарзанд тарбияси бўйича тавсиялар берилиши назарда тутилган бўлиб, уларнинг турли рўйхатларга киритилишидан хавотирга ўрин йўқ", дейилади Қўқон шаҳар ҳокимилиги матбуот хизмати баёнотида. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қўқон ҳокимлиги рўмол ўрайдиган

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар