Қудуқдаги чақалоқ илон туфайли қутқарилди

Бу қизиқ

image

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Бадаюн шаҳрида эр-хотин ташлаб кетилган янги туғилган чақалоқни илон туфайли қуриган қудуқдан қутқариб олди. Бу ҳақда “Times of India” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 50 ёшли Прем Раж ва унинг рафиқаси 48 ёшли Сомвати Деви ўз фермасида ишлаётганида чақалоқ йиғлаётганини эшитган. Прем қичқириқлар эшитилган олти метрли қудуққа тушган ва боланинг ёнида илон борлигини кўрган. Одам пайдо бўлгандан сўнг янги туғилган чақалоқни қўрқитган судралувчи аста-секин кўздан ғойиб бўлган.

Ҳиндистонлик болани қудуқдан олиб чиқиб, полицияга хабар берган. Унинг рафиқаси бошқа қишлоқдошлари билан бирга болани тез ёрдам машинасида касалхонага кузатиб қўйган. Шифокорлар унга зарур ёрдам кўрсатган, шундан сўнг у хусусий шифохонага ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

чақалоқ илон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг