Қримдаги ёқилғи омборига ҳарбий дрон қулади
Олам
−
29 Апрель 2023
10402Бугун, 29 апрель куни Қримнинг Севастополь порт шаҳридаги ёқилғи сақлаш омборида учувчисиз учиш қурилмаси зарбаси оқибатида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда шаҳар губернатори Михаил Развожаев маълум қилди.
Унинг айтишича, мутахассислар ҳудудни ўрганиб чиққан ва “фақат битта дрон нефть омборига етиб бора олгани маълум бўлган. Яна бир дрон эса уриб туширилган, унинг қолдиқлари терминал яқинидаги қирғоқдан топилган.
Украина ҳарбий разведкаси вакили Андрей Юсов Россия Қора денгиз флотида фойдаланиш учун мўлжалланган, сиғими 40 минг тоннага яқин бўлган 10 дан ортиқ нефть маҳсулотлари йўқ қилинганини маълум қилган. Бироқ у ҳодиса учун Украина жавобгарлигини даъво қилмаган, аксинча, портлашни Россиянинг 28 апрель куни Украина шаҳарларига берган зарбаси учун унга берилган “Худонинг жазоси” деб таърифлаган. Украина қуролли кучлари матбуот котиби ҳам ёнғин учун Украина жавобгар эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтган.
Россия томонидан Қрим раҳбари этиб тайинланган Сергей Аксёнов эса ҳаво ҳужумидан мудофаа ва электрон уруш кучлари Қрим ярим ороли узра иккита дронни уриб туширганини маълум қилган.
“Талофатлар ва вайронагарчиликлар йўқ”, деган у Telegram-каналида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Қримга қарши ҳужум бошлаётганини эълон қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь