Қримда маҳаллий ҳокимлар истеъфога чиқарилди
Олам
−
19 Сентябрь 2019
4233Қримдаги барча шаҳар ва туман маъмуриятлари раҳбарлари тегишли баёнотлар бериш билан истеъфога чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
"Бугун Қрим шаҳар ва вилоятлари маъмурият раҳбарларини истеъфога чиқишга чақирилди. Бундай қарор янги жамоани, шу жумладан жойларда ташкил этиш зарурати билан боғлиқ ҳолда қабул қилинди. Барча маъмурият раҳбарлари маҳаллий кенгашларга тегишли баёнотлар билан мурожаат қилди", деб ёзган Қрим раҳбари Сергей Aксенов кеча, 17 сентябрь куни ўзининг Facebook`даги саҳифасида.
Қрим таркибида ҳозирда 11 та шаҳар, 4 та шаҳарча ва 14 туман бор. Аксеновга кўра, яқинда янги сайланган депутатлар қонун ҳужжатларига ва муниципалитетларнинг уставларига мувофиқ шаҳар туманлари ва туман шаҳарлари сессиялари доирасида маъмурият раҳбарлари лавозимларини тўлдириш бўйича танловлар ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Минтақавий қонунчиликка мувофиқ, маъмурият раҳбарлари Давлат кенгаши ва маҳаллий ҳокимият органлари сайловлардан кейин истеъфога чиқади. 8 сентябрь куни Давлат кенгашига сайловлар бўлиб ўтди, уларда сайловчиларнинг 33,26 фоизи қатнашди. Энг кўп овозни "Ягона Россия" минтақавий бўлимлари - 54,70 фоиз, Либерал-демократик партияси - 16,84 фоиз, Коммунистик партия - 8,22 фоиз, қолганлари - 5 фоиздан камроқ овоз олган.
"Ягона Россия" партияси 60 та, Либерал-демократик партиясидан 10 та ва Коммунистик партиядан Қрим Парламенти депутатларининг беш мандатига эга бўлди. Қримда Давлат кенгашига сайловлар билан бир қаторда Симферополь шаҳар кенгашида ва бошқа муниципалитетларда ҳам сайловлар бўлиб ўтди.
Шу йилнинг 20 сентябрь куни республика раҳбари ва Парламент раҳбари сайловлари бўлиб ўтади. Минтақавий қонунларга мувофиқ, республика раҳбарини давлат раҳбари томонидан тақдим этилган учта номзод орасидан Давлат кенгаши депутатлари сайлайди.
Россия Президенти Владимир Путин Қрим Давлат Кенгашига ушбу лавозимда 2014 йил октабрдан бери ишлаб келаётган Сергей Aксеновни, Россия Федерацияси Коммунистик партиясининг Қрим Рескомининг биринчи котиби Сергей Богатиренко ва ЛДПРдан Давлат Думаси депутати Павел Шперов номзодларини тақдим этди.
LiveБарчаси