Қозоғистоннинг биринчи Бош вазири вафот этди
Олам
−
10 Февраль 2023 8854 1 дақиқа
10 февраль куни Қозоғистоннинг биринчи Бош вазири Сергей Терешенко 72 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда “Казинформ” агентлиги хабар берди.
Сергей Терешенко 1951 йилда туғилган. 1973 йилда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги институтини, 1987 йилда эса Олмаота олий партия мактабини, шунингдек, Россия Фанлар академиясининг Иқтисодиёт интитутини ҳам тамомлаган.
Собиқ Иттифоқ даврида Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, Олий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Қозоғистон ССР Президентининг ўринбосари каби бир неча масъулиятли лавозимларда ишлаган. 1991 йилдан 1994 йилга қадар Қозоғистон Республикаси Бош вазири сифатида фаолият юритган.
2022 йилда у “Forbes Kazakhstan” талқини бўйича Қозоғистоннинг 50 та энг нуфузли тадбиркорлари рўйхатига киритилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь