Қозоғистонлик тадбиркорлар ўзбек товарлари контрабандасидан шикоят қилмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистонлик тадбиркорлар мамлакатга ўзбек товарларини контрабанда орқали мамлакатга олиб кириш ҳолатларини муҳокама қилишди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўзбек товарларининг Қозоғистон бозорида оммалашишига асосий сабаб қилиб контрабандани кўрсатмоқда. Бу ҳақда “Inbusiness” нашри хабар бермоқда.

Қозоғистон давлат божхона хизматининг маълум қилишича, икки давлат ўртасидаги расмий савдо айланмаси 2020 йилгига қараганда анча ўсган.

Айниқса, кийим-кечак (4,9 баробар) ва ўйинчоқлар (6,3 баробар) импорти ўсгани қайд этилган. Расмий равишда импорт қилинадиган пластик маҳсулотлар ҳажми 84 фоизга, трикотаж маҳсулотлари 62 фоизга, қандолат маҳсулотлари 44 фоизга ошган.

Қозоғистонлик тадбиркорлар эса ноқонуний импорт оқими ортиб бораётганидан шикоят қилмоқда.

“Контрабанда аввал ҳам бўлган ва ҳозир ҳам давом этмоқда. Пандемиядан олдин одамлар жимгина айланиб юриб, юк машиналарида товар олиб ўтган бўлса, ҳозир бундан ҳам ёмони контрабанда маҳсулотлари вагонларда олиб ўтилмоқда”, дейди қандолат ишлаб чиқарувчи “Nurtau Distribution” раҳбари Абай Мирзабаев.

Қайд этилишича, ўзбек маҳсулотлари Қозоғистонникига қараганда анча арзон.

Абай Мирзабаевга кўра, Қозоғистонда ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи корхонлар бир-иккита бўлса, Тошкент шаҳрининг ўзида юзлаб бундай корхоналар мавжуд. Шунинг учун ҳам ўзбек маҳсулотларининг арзонлиги рақобатга сабаб бўлмоқда.

Қозоғистонлик тадбиркорлар агар бизнес ноқонуний импортга қарши курашни бошламаса, мамлакат тўлиқ импортга қарам бўлиб қолади, дея таъкидлаган.

Натижада томонлар Қозоғистоннинг “Отамакон” миллий тадбиркорлар палатаси томонидан таклиф этилган контрабандага қарши биргаликдаги ҳаракатлар комплекс режасини маъқуллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

контарабанда

Баҳолаганлар

712

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар