Қозоғистонлик собиқ футболчи ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
Спорт
−
14 Октябрь 2019
4008Қозоғистонлик футболчи Илья Байтеряков Шарқий Қозоғистон вилоятида автоҳалокатга учради. Бу ҳақда Zakon.kz хабар бермоқда.
Ильянинг бошқарувида бўлган автомобиль Семей-Уст-Каменогорск трассасида ағдарилди. Унинг салонида бўлган 35 ёшли собиқ футболчининг кенжа ўғли ва отаси дарҳол вафот этди.
Илья ҳамда унинг катта ўғлининг аҳволи оғир. Илья ҳозирча комада қоляпти.
Илья Байтераков 1984 йилда туғилган. Фаолияти давомида "Семей", "Энергетик", "Қозоқмис", "Aкжайик", "Восток" ва "Aтирау" клублари дарвозасини қўриқлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь