Қозоғистонлик боксчи Жалоловга мурожаат қилди
Спорт
−
01 Ноябрь 2022 34132 1 дақиқа
Оғир вазндаги қозоғистонлик боксчи Нурсултон Аманжолов ўзининг Instagram'даги саҳифасида ўзбекистонлик спортчи Баҳодир Жалоловга мурожаат қилди. Бу ҳақда Sports.kz сайти хабар берди.
"Аксарият боксчилар мен билан жанг қилишдан бош тортди”, деб ёзди қозоғистонлик боксчи Баҳодир Жалоловни белгилаб.
Шунингдек, Аманжолов ижтимоий тармоқдаги постига Баходир Жалолов билан тушган суратини жойлаштирган ва “Мени кутиб олинг”, деб ёзиб қолдирган.
Маълумот учун, Аманжолов оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони Александр Усикнинг ҳам спарринг шериги бўлган.
Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов эса 2020 йилда Токиода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари чемпиони ҳисобланади. Профессионал фаолияти давомида Жалолов 11 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида муддатидан аввал ғалаба қозонган.
Шахзод Шукуров
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025