Қозоғистонга ёрдам бермоқчи бўлган Қирғизистоннинг ўзида намойишлар бошланди

Олам

image

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ – КХШТ) тинчликпарвар кучлари таркибида қирғиз ҳарбийларининг ҳам Қозоғистонга киритилишига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Қайд этилишича, Бишкекдаги парламент биноси олдига тўпланган жамоатчилик фаоллари КХШТнинг Қозоғистонда тинчликпарвар кучларни қўллаш қарорига норозилик билдирган. Акцияни қўллаб-қувватлаш учун 20 га яқин одам тўпланган.

“Биз депутатлар фикрига таъсир қилиш учун йиғилдик. Ҳаммамиз КХШТ қарорига қаршимиз, чунки ташкилот кучларидан фақат ташқи тажовузда фойдаланиши мумкин. Қозоғистонда содир бўлаётган воқеалар эса мамлакатнинг ички муаммосидир. Биз бундай вазиятда Қирғизистон ва КХШТга аъзо бошқа давлатлар аралашмаслиги керак, деб ҳисоблаймиз”, деган акция иштирокчиларидан бири Клара Сооронқулова.

Маълумот учун, бугун, 7 январь куни Қирғизистон парламенти ҳарбий хизматчиларини КХШТ тинчликпарвар миссияси таркибида Қозоғистонга юборишга қарор қилган.

Парламент депутатлари томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, Қозоғистонга 150 нафар ҳарбий хизматчи, 19 бирлик автомобиль ва зирҳли техника жўнатилади.

Эслатиб ўтамиз, КХШТ таркибига Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

895

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг