Қозоғистондан 280 тонна бензинни ноқонуний олиб кираётганлар қўлга тушди

Олам

image

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятидан Ўзбекистонга қарийб 300 тонна бензинни контрабанда йўли билан олиб ўтмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Қозоғистон маҳаллий матбуоти Молиявий мониторинг агентлигига таяниб хабар бермоқда.

“Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Павлодар вилоятида 5 та вагон-цистернани қўлга олинди. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, темир йўл цистерналаридан олинган намуналар ёнилғи К-4 экологик тоифали АИ-95 бензини эканини кўрсатди”, дейилади агентлик хабарида.

Қўлга олинган бензиннинг ҳажми 280 тонна бўлиб, унинг қиймати деярли 90 млн тенгега тенг. Маҳсулот декларацияда антидетонатор номи остида қайд этилган. 

Маълум бўлишича, контрабандага бош-қош бўлганлар жами 45 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 50 минг тонна бензинни экспорт қилишни режалаштирган. Қабул қилувчи олувчи эса хорижий компания бўлгани тахмин қилинмоқда.

“Ҳозирда тергов давом этмоқда. Тергов манфаатларини кўзлаган холда бошқа маълумотлар ошкор қилиниши мумкин эмас. Давлат раҳбарининг топшириғини бажариш мақсадида молия мониторинги органлари томонидан нефть маҳсулотларини ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолатларига чек қўйиш чоралари кўрилмоқда”, дейилади Молиявий мониторинг агентлиги матбуот хизмати хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг