Қозоғистондан 2600 дан ортиқ мигрант депортация қилинди
Олам
−
05 Декабрь 2921 1 дақиқа
2025 йилда Қозоғистондан иммиграция қонунчилигини бузгани учун 2600 дан ортиқ чет эл фуқароси депортация қилинди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Энг кўп ноқонуний мигрантлар Туркистон ва Олмаота вилоятларида аниқланган. Вазирлик маълумотларига кўра, миграция хизмати йил давомида учта йирик рейд ўтказган: “Мигрант” операцияси ва “Нолегал” операциясининг икки босқичи. Қоидабузарликларнинг кўпчилиги мамлакатда бўлиш муддатининг ошиб кетиши (24 минг 270 та ҳолат), рўйхатдан ўтиш ва ишлаш учун рухсатноманинг йўқлиги (9279 та), ноқонуний меҳнат фаолияти (8593 та) билан боғлиқ бўлган.
Энг кўп қоидабузарликлар Олмаота (3824), Чимкент (3227), Туркистон (2386) ва Манғистау (2350) вилоятларида қайд этилган. Текширувлардан сўнг 2682 киши мамлакатдан чиқариб юборилган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда ўтказилган операция доирасида 2025 йилнинг июнь-октябрь ойлари давомида ушбу мамлакатда ноқонуний бўлган 19 мингдан ортиқ чет эл фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди ёки депортация қилинди.