Натижа олдиндан белгилаб қўйилган – Қозоғистонда аҳоли сайловга қарши бош кўтарди

Олам

image

Хабарингиз бор, бугун, 9 июнь куни Қозоғистон Республикасида навбатдан ташқари Президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Президент сайловлари кутилмаганда митингларга уланиб кетди. Тушдан сўнг, мамлакатнинг Олма-ота ва Нур-Султон шаҳарларида аҳоли норозилиги келиб чиқиб, митинг уюштирилди.

Похожее изображение

РИА Новостининг қайд этишича, пойтахт Нур-Султон шаҳрида ўтган намойишларда 700 га яқин киши иштирок этган. Интерфакснинг айни вақтда Олма-отада бўлиб турган мухбирига кўра, шаҳарда 300 га яқин киши тўпланиб, мамлакатда ўтказилаётган навбатдан ташқари Президент сайловларига қарши байкот қилиш учун намойиш ўтказган. Намойишчиларга кўра, сайлов адолатсиз ва демократия тамойилларига зид тарзда ўтказилмоқда. Унинг натижалар аввалдан белгилаб қўйилган. 

Қозоғистонда рухсат берилмаган митингларда иштирок этгани учун 100 дан ортиқ фуқаро қўлга олинган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Марат Кожаев Марказий сайлов комиссияси брифингида маълум қилди.

Похожее изображение

Унга кўра, 7 июндан 11 июнгача Нур-Султон ва Олма-отада сайловлар сабаб кучайтирилган тартиб эълон қилинди. Шаҳар кўчаларида тартибни сақлаш учун 10 мингдан ортиқ полиция ва Миллий гвардия хизматчилари жалб этилди.

Похожее изображение

Маълумотларга қараганда, митинг Чимкент шаҳрида ҳам ўтказилган. Унда 20 киши ҳибсланган. Ҳибсланганлар орасида халқаро ОАВ журналистлари ва ҳуқуқ фаоллари ҳам борлиги айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг