Қозоғистондаги портлашда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Олам

image

Қозоғистоннинг Арис шаҳридаги новвойхонада газбаллон портлаши оқибатида 40 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди. Бу ҳақда "Kazinform" хабар берди.

Унга кўра, портлаш оқибатида жароҳатланган иккинчи Ўзбекистон фуқароси реанимацияда, унинг танасида 30 фоиз куйиш бор.

“17 январь куни тахминан соат 13:50 да Ўзбекистон фуқаролари бўлган икки жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Иккаласи ҳам куйган, эркакнинг 30 фоиз, аёлнинг эса 70 фоиз танаси куйган. 18 январь куни танасининг 70 фоизи куйган аёл вафот этди", деган Арис шаҳар марказий туман шифохонаси жарроҳлик бўлими мудири Талгат Тожиметов.

Ҳодиса 17 январь куни содир бўлган. Ёнғин новвойхона ва дўконнинг қарийб икки юз квадрат метр майдонини қамраб олган. Маълум қилинишича, баллонлардан бири ёнғин содир бўлган жойга яқин тургани сабабли ундаги газ тезда қизиб, кенгайиб, портлаш содир бўлган. 

Қутқарувчилар ёнғин содир бўлган жойга етиб боргач, новвойхонадан ҳар бири 50 литрдан яна иккита газбаллонни ва бир хил миқдордаги 25 литрли газбаллонларни олиб чиқиб кетишган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made