Қозоғистондаги кондан кучли ёнғин чиқди

Олам

image

Қозоғистоннинг ғарбий қисмида жойлашган Оқтўбе вилоятидаги Жанажол газ конденсати конида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар берди

Жанажол конидаги газни қайта ишлаш заводи ҳудудида ёнғин ҳақида хабар кеча, 1 май куни тушдан кейин фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган. Матбуот хизматининг хабар беришича, енгил углеводородларни ишлаб чиқариш заводи ёниб кетган. Ёнғинни ўчиришда 52 қутқарувчи ва тўққизта техника иштирок этган.

“Куйган тўрт ишчи зудлик билан темир тумани Марказий шифохонасига ётқизилган. Жабрланганларнинг аҳволи оғир”, дейилади хабарда.

Вилоят ҳокими матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғин 15 соатдан кейин 2 май куни соат 6:20 да (маҳаллий вақт билан) ўчирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг