Қозоғистондаги конда портлаш бўлди. Қурбонлар бор
Олам
−
03 Ноябрь 2022 3812 1 дақиқа
Бугун, 3 ноябрь куни Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги конда газ портлади. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Мавжуд дастлабки маълумотларга кўра, 3 ноябрь куни тахминан соат 03:00 да Шахтинск шаҳрида “Арселор Миттал Темиртау” АЖ, Ленин конида газ дренаж қудуқларини бурғулаш вақтида тўсатдан газ портлаши содир бўлган. Оқибатда бу портлаш тўрт нафар ишчининг ўлимига сабаб бўлди, яна бир ишчини қидириш давом этмоқда, яна тўрт нафари эса шифохонага ётқизилган”, дейилади хабарида.
Қайд этилишича, 106 нафар ишчи эвакуация қилинган. Ҳозирда ҳодисани ўрганиш бўйича комиссия тузилмоқда.
Тергов натижаларига кўра авария сабаблари ва шароитлари аниқланади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025